Бугунги кунда сайёр қабуллар халққа янада яқинроқ бўлиш, уларнинг дарду-ташвишлари, қийнаётган муаммоларини тинглаш ва тезкорлик билан ечимини топишда мурожаатлар билан ишлаш тизимининг ўзига хос ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Когон тумани “Тараққиёт” маҳалла марказида бўлиб ўтган Ички ишлар вазири ўринбосарининг сайёр қабулида ҳам айни шу масалаларга эътибор қаратилди. Қабулда бўлганлар ички ишлар органлари хизматига қайта тиклаш, суриштирув ва тергов ҳаркатлари ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалаларда мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг кўпчилик қисми жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиганлари бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.
Қабул жараёнида маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорликда эҳтиёжманд бўлган швхсларга ногиронлик аравачаси ва қўлтиқтаёқ тарқатилиб, бир нафар фуқарога ўғлини даволатиш учун “Ордер” расмийлаштириш масаласи ҳал этилди.
Бу каби сайёр қабуллар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Добавить комментарий