2019 йил 26 июн куни соат 21:10 ларда Вобкент тумани Чўрикалон МФЙда яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро О.Н. яшаш уйи олдида турмуш ўртоғи 1977 йилда туғилган Ф.Б. билан ўрталарида бўлган оилавий келишмовчиликлар натижасида жанжаллашиб, жанжал вақтида Ф.Б.нинг бошига қўлида бўлган пишиқ ғишт билан бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий