2019 йил 03 июль куни Пешкў тумани Янгиобод МФЙда яшовчи фуқаро Д.С. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 30 июнь кунидан 01 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг шу маҳаллада жойлашган устахонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан 2.780.000 сўмлик темир жиҳозлар, икки дона Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари ва 1 та ҳарбий гувоҳномани яришин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган эди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 1966 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Қ.Э ғараз ва паст ниятларда содир қилганлиги аниқланган ҳамда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий