Бухоро вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туманлардаги таркибий тузилмалари томонидан фуқаролар ҳамда вилоятимизга ташриф буюрган меҳмонларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳафтанинг дам олиш (шанба ва якшанба) кунлари ҳам мурожаатлар қабул қилиниши йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтамиз.
Хусусан, фуқаролар шанба ва якшанба кунлари соат 08-00дан 20-00га қадар миграция ва фуқароликни расмийлаштиришга доир барча масалаларда мурожаат этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги фуқаролик паспортларини янги биометрик паспортга алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрга қадар белгиланган.

Бухоро вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Добавить комментарий