Когон тумани Саргун маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А.нинг вилоят ИИБга ёзган аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар Лоша маҳалласида яшовчи, Когон туман кўп тармоқли марказий поликлиникада шифокори лавозимида ишловчи, 43 ёшли Ф.С. 100 АҚШ доллар эвазига фуқаро Н.А.нинг туғма ақли заиф фарзандига 2 гуруҳ ногиронлигини олиб беришни ваъда қилиб, пора беришга қизиқтирган ҳолда Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар касалхонаси олдида талаб қилинган пулдан 700.000 сўмни олган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий