Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 13-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Универсал жанг” спорт тури бўйича Республика биринчилиги ўтказилди.
Унда вакилларимиз — Бухоро вилояти Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилувчи бир гуруҳ спортчилар ҳам қатнашишди.
Муросасиз кечган якка курашларда 3 нафар спортчилар, жумаладан:
— 60 кг вазн тоифасида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими Ойбек Фатуллаев;
— 66 кг вазн тоифасида Патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими Алибек Мансуров ҳамда
— 90 кг вазн тоифасида Патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими Суннатилло Каримовлар фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.
Бухоро вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальонида ташкил этилган тақдирлаш маросимида ушбу спортчиларга келгуси хизмат фаолияти ҳамда спорт мусобақаларида омад ва зафарлар тиланди.

Добавить комментарий