2019 йил 20 июль кеч соат тахминан 23:50 ларда Ғиждувон туман Қўрғон маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ф.И. спиртли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган, Ғиждувон тумани марказидаги “Кактус” кафеси олдига “Каптива” русумли, 80 М 222 МА рақамли автомашинаси билан келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ушбу кафе олдида турган, фуқаро М.Р. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина ойнасини қўлидаги пневматик тўппонча билан отиб синдирган, шунингдек, ҳайдовчи М.Р.га ҳам пневматик тўппончани қурол сифатида намойиш қилиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ф.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий