2019 йил 24 июль куни соат тахминан 13.00 ларда Когон туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон тумани Сараён МФЙ ҳудудида жойлашган “Шар-Шара” номли умумий овқатланиш кафесида, Ғиждувон тумани Памўза МФЙда яшовчи, “Йигитали транс” МЧЖда ишчи бўлиб ишловчи, 1982 йилда туғилган М.Й. гумонланиб текширилганда, у овқатланаётган столдаги ошхона тарелкасида соф вазни 0,23 граммга тенг озгинадан кўпроқ миқдордаги таркибида фаол гиёхвандлик воситаси бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақланганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Тушликни “ўзгача” ўтказишни ният қилган шахснинг қилмиши амалга ошмай қолди.
Ҳолат юзасидан М.Й.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий