Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, тумандаги Самончуқ МФЙда яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1986 йилда туғилган Ж.Н.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйидаги ёғоч шкаф ичида 1953 йилда “Тула” қурол заводида ишлаб чиқарилган, 2 нилли, 16 калибрли, “Тоз-Б” моделли, 22216-серия рақамли ов милтиғини тегишли рухсатномасиз ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий