Олот тумани Наврўз МФЙда яшовчи, 1972 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи фуқаро Н.И. Жондор тумани Навгади МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Қ.Ж.нинг ишончига кириб, унга Туркманистон Республикасидан “HOWO” русумли юк автомашинаси келтириб беришни ваъда қилиб, 2019 йил апрель ойида “Олот чегара божхона комплекси” олдида Ўзбекистон Республикаси Миллий валютаси сўмга нисбатан қиймати 152.196.660 сўмни ташкил қилган 18.000 АҚШ доллари миқдорида пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий