Бухоро вилояти ИИБ бўш бўлган офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.

— Бухоро вилояти ИИБ Жазони ижро этиш тизимидаги 6 та бўш офицерлик лавозимларига:
— терапевт, дерматовенеролог, юқумли касалликлар шифокори мутахассислиги бўйича олий маълумотга ва ушбу йўналишда амалий меҳнат фаолиятига эга бўлган эркак ва аёллар;
— Бухоро вилояти ИИБ Психологлар гуруҳидаги 6 та бўш офицерлик лавозимларига:
— психолог мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган аёллар;
— Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидаги 6 та бўш офицерлик лавозимларига:
-олий маълумотга эга бўлган, хитой, япон, корейс, турк, испан ва инглиз тилларини мукаммал биладиган эркак ва аёллар иштирок этишлари мумкин.

ЭСЛАТМА: Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи, эркаклар учун 165 см, аёллар учун 160 см.дан паст бўлмаган, эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.
— фуқаролик паспорти;
— туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
— яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
— 3 х 4 ўлчамдаги 6 та, 9 х 12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);
— Ўрта-махсус ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;
— Ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
— Доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
— меҳнат дафтарча асли (агар мавжуд бўлса);
Номзодлар 2019 йилнинг 12-17 август кунлари Бухоро вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
2019 йилнинг 12-17 август кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,
Мўлжал: “АРК” қўрғони ён томони.
Қўшимча маълумотлар учун телефон:
+998-95-600-50-57
Бухоро вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Добавить комментарий