Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни…

Маълумки, ҳафтанинг ҳар пайшанбаси барча идора ва ташкилотларда ўз йўналишлари бўйича профилактика куни доирасидаги тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунидаги ПҚ-2833-сонли қарори бунга асос бўлди.
Профилактика куни муносабати билан Когон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБга қарашли 20-сон Жазони ижро этиш калониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан юртимизда терроризм ва экстремизмнинг ёд ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларнинг оила аъзоларини ижтимоий-моддий томондан қўллаб-қувватлаш хамда ушбу шахсларни соғлом фикр ва турмуш тарзига қайтариш, бу борада олиб борилаётган одилона сиёсат, озод ва обод ёрқин келажакка бўлган ишончларини уйғотиш бўйича профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Когон шахар ИИБ ва ДХХ ходимлари, Когон шахар бош Имом хатиби А.Камолов ҳамда 20-сонли калония маъсул ходимлари иштирок этишди.
Муассасада муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун жазо ўтаётган 2 нафар маҳкум билан алоҳида суҳбат ўтказилди.
Сўзга чиққанлар томонидан маҳкумларга қатъий тузалиш йўлига ўтиш, озодликка чиққандан сўнг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб, такроран жиноят содир этмасликлари ҳақида тушунтириб ўтилди.

Добавить комментарий