“Enter Engineering” корхонасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан Пешкў туманида яшовчи Т.Ж.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, 2019 йил 03 август куни соат 18:40 ларда Когон тумани Янгиҳаёт МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган “Enter Engineering” корхонаси ишчиси фуқаро Ш.А унинг ишончига кириб, “Enter Engineering” корхонаси ғазначиси С.Р орқали уни ушбу корхонага ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳридаги “Бахт” номли савдо дўкони ёнида Т.Ж.дан 250 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, “Enter Engineering” корхонаси ғазначиси Бухоро тумани Пахтакор кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган С.Р. 2019 йил 05 август куни тахминан соат 11:40 ларда Бухоро шаҳридаги “Бухоро автошоҳ” бекатида фирибгарлик йўли билан ишга жойлаштириш учун Т.Ж.дан олинган ушбу 250 АҚШ доллари пулларни фуқаро Ш.А.дан олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий