2019 йил 8 август куни соат 17:21 да Бухоро шаҳар ИИО ФМБнинг «102» рақамига З.Одилов исмли фуқаро қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидан оқиб ўтувчи ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб келганлигини билдирган. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жасад Когон тумани Сорғун МФЙда яшаган, 2017 йилда туғилган, ота-онаси қарамоғида бўлган, миллати ўзбек Ш.Н. эканлиги аниқланган. Маълум бўлишича вояга етмаган Ш.Н. шу куни эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш уйининг олдидан оқиб ўтувчи ариқга тушиб кетиб, сувга чўккан.

Ҳурматли ота-оналар! Халқимизда “Ёмонини айтмасанг, яхшиси келмайди” деган нақл бекорга айтилмаган. Ёш фарзандларингизнинг ҳатти-ҳаракатларига эътиборли бўлинг, асло назоратдан четда қолдирманг! Очиқ сув ҳавзаларига яқин боришларига йўл қўйманг. Акс ҳолда бундай бахтсиз ҳодиса қурбони бўлмаслигингизга ҳеч ким кафил бўла олмайди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси

Добавить комментарий