Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотига кўра, 2019 йил 09 август куни соат 12-00га қадар жами 287 та транспорт воситасига ойналарини “қорайтиришга” рухсатнома берилган. Шундан, 224 таси жисмоний шахсларга, 63 таси юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларидир. Ушбу рухсатномалар учун 1 059 250 000 (бир миллиард эллик тўққиз миллион икки юз эллик минг) сўм миқдорда тўловлар ундирилган.
Рухсатномаларнинг 240 таси орқа ён ойналар ва 47 таси тўлиқ “тонировка” учун берилган.

Добавить комментарий