Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро О.Ҳ.нинг Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ёзган аризаси юзсидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Когон тумани Сараён МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Б.Ш. ўзганинг мулкини қўлга киритиб моддий манфаатдор бўлиш мақсадида О.Ҳ.га 2015 йил май ойидан октябр ойига қадар бўлган даврда уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан турли вақтларда жами 65.000 АҚШ доллари, нақд пул ва тилла тақинчоқларини олганлиги, шундан сўнг, Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасидаги ушбу хонадоннинг кадастр йиғма жилдига тикилган “Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани компьютер техникасидан фойдаланиб, рангли принтер ёрдамида тайёрлаганлиги ва ушбу ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уни О.Ҳ.га тақдим қилиб, жабрланувчига жами 174.053.750 сўмлик жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий