Бухоро вилояти Пешкў тумани ИИБ раҳбарияти томонидан ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан, хизмат вақтида олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлган ва хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари холидан хабар олиниб, уй-рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Мақсад уларнинг кўнглини кўтариш, ҳаётий қизиқишларини орттиришдан иборат. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, эътибор ҳар нарсадан устун.
Бу каби инсонпарварликка йўғрилган хайрли ишлар вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

Добавить комментарий