2019 йил 21 июнь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги, “Нетипичная Бухара”, “Подслушано в Бухаре”, “Кулгу” каналларда номаълум шахснинг Бухоронинг эски шаҳар ҳудудида жойлашган “Лаби Хавуз” мажмуасидаги “Хўжа Насриддин Афанди” монументининг бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланиб, у ушбу фотосуратга 2015 йилнинг тахминан март ёки апрел ойларида тушганлигини, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро халқидан кечирим сўрашини билдирди.

Добавить комментарий